Xalqaro iqtisodiyot

Kurslar > Xalqaro iqtisodiyot

Image

Muallif

Isayev Qobiljon

(0)

O'quvchilar

1

Izohlar

0

Baho

(0)
Image

Mavzular soni:

21

Vaqt:

00:00

Til:

O'zbek tilida

Daraja:

Yuqori darajadagi

A'zolikning davomiyligi:

1 yil

Sertifikat:

Narxi:

600 000 So'm
300 000 So'm

Глобал иқтисодий ўзгаришлар ҳамда гиперрақобат шароитида ҳар бир мамлакат ўз иқтисодиётини тенг манфаатли халқаро ҳамкорлик ва жаҳон бозорида чуқур интеграциялашувни таъминлаш асосида ривожлантиришга замин яратади. Мазкур тенденция жаҳон бозори конъюнктурасини таҳлил қилиш, халқаро савдо шартномаларини самарали юритиш, ташқи савдо сиёсатининг замонавий усулларини баҳолаш, халқаро иқтисодий ташкилотлар ва интеграцион гуруҳлар билан ҳамкорликни оптималлаштириш каби масалаларни ҳал этиш бўйича етук мутахассисларни тайёрлаш эҳтиёжини юзага келтиради. Ушбу китобда халқаро иқтисодий муносабатлар ва жаҳон бозоридаги ўзгаришлар динамикаси яхлит тизим сифатида тадқиқ қилиниб, «Халқаро иқтисодиёт» фани остида бирлаштирилди. Қўлингиздаги дарслик математик формулалар, чизмалар ва кейслар асосида глобал иқтисодий жараёнлар ҳамда халқаро савдо муносабатлари тўғрисидаги назарий ва амалий билимларни чуқурлаштиришга кўмак беради. Мазкур дарсликдаги назариялар моҳиятини чуқурроқ англаб етиш учун ўқувчидан микро ва макроиқтисодиёт фанларидан дастлабки билимларга эга бўлиш талаб этилади. Дарсликда акс этган назарий-амалий тушунча ва халқаро иқтисодиётга оид масалалар мавзулар кесимида статистик таҳлиллар орқали талқин этилган. Дарслик иқтисодий йўналишлар бўйича бакалавриат босқичида таҳсил олаётган, таянч иқтисодий билим ва кўникмаларга эга бўлган, келажакда халқаро ташкилот ва компанияларда фаолият олиб боришни режалаштирганлар, шунингдек, халқаро иқтисодиёт соҳасида илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланаётганлар учун ҳам фойдали бўлишини ҳисобга олиб тайёрланган. Ҳар бир бобдан ўрин олган масалалар мантиқий кетма-кетликда, содда тушунтиришлар ҳамда графиклар орқали талқин этилган. Шу билан бирга, материалларни мустаҳкамлаш мақсадида боблар ва параграфларнинг мазмунидан келиб чиқиб, кейслар, масала ва мисоллар ҳам ўрин олган. 9 Мавзуларни ёритилишидаги мазкур усул ва ёндашувлар китобхонга ҳар бир боб бўйича назарий билимларини амалий кўникмалар билан бойитишга хизмат қилади. Шунингдек, дарслик халқаро савдо, ишлаб чиқариш омиллари миграцияси, молия ва валюта-кредит муносабатлари соҳалари бўйича қўшимча билим ҳосил қилмоқчи бўлган, мустақил таълим билан мунтазам шуғулланиб келаётган ўқувчиларга ҳам мўлжалланган бўлиб, мавзулар изоҳи соддадан мураккабликка, хусусийликдан умумийликка қараб шакллантирилган. Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда, тайёрланган мазкур дарслик сиз, азиз талаба-ёшлар ва изланувчилар учун халқаро иқтисодиётда учрайдиган зиддиятли муаммо ва масалаларни ечишга, уларнинг туб моҳиятини англаб етишга кўмак беради, деган умиддамиз. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, дарсликда учраган хатоликлар, айрим тушунча ва категорияларнинг асл моҳияти сиз ўйлагандек равон баён этилмаган бўлса, муаллиф томонидан йўл қўйилган камчилик сифатида баҳолаб, уни қуйидаги манзилга жўнатишингизни илтимос қиламиз: qobiliy.isaev@gmail.com. Сиз ўқувчилар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар китобнинг кейинги нашрларини тайёрлашда хизмат қилади, деган умиддамиз. Муаллиф мазкур дарсликнинг дунё юзини кўришида яқиндан кўмаклашган, жумладан, материалларни йиғиш ва техник ишларни бажаришда иштирок этган талабаларга, қимматли вақтини аямасдан зарурий таклиф ва тавсияларини берган барча устозларга, тақризчиларга ўзининг самимий миннатдoрчилигини билдиради.

Ushbu kursdan nimalarni o'rganasiz?

Talablar

* Universitet nomi
* Talaba Yo'nalishi
* Talabaning gurux nomeri
* Talabaning shaxsiy telifon raqami
Image

Mavzular soni:

21

Vaqt:

00:00

Til:

O'zbek tilida

Daraja:

Yuqori darajadagi

A'zolikning davomiyligi:

1 yil

Sertifikat:

Narxi:

600 000 So'm
300 000 So'm